1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Даъват, амри маъруф ва наҳйи мункар

Ҳадис Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ أُمِّ المُؤمنين رضي الله عنها: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«سَتَكُونُ أُمَرَاءُ فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ، فَمَنْ عَرَفَ بَرِئَ، وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ» قَالُوا: أَفَلَا نُقَاتِلُهُمْ؟ قَالَ: «لَا، مَا صَلَّوْا».

Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)». Саҳобалар: «Уларга қарши урушсак бўладими?» деб сўрашди. Шунда «Йўқ, модомики намозни қоим қилсалар», деб жавоб бердилар».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 1854

Изоҳ

Ушбу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг устимизга шундай амирлар келишини, уларнинг баъзи амаллари шариатга тўғри келгани учун маъруф (яхши) амал ва баъзисини шариатга хилоф бўлгани учун мункар санашимизни хабар бердилар. Ким мункарни қалби билан ёмон кўрса-ю лекин инкор қилишга қудрати етмаса, гуноҳ ва нифоқдан тоза бўлибди. Ким қўли ва тили билан инкор қилишга қодир бўлса ва инкор қилса, гуноҳдан ва унга (амалга) шерик бўлишдан саломат бўлибди. Аммо ким ишларига рози бўлса ва унга эргашса ҳалок бўлади.
Сўнгра: «Бундай сифатларга эга бўлган амирларга қарши урушмайликми?», – деб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар. Шунда уларни бу ишдан қайтардилар ва: «Йўқ, токи сизларнинг орангизда намозни қоим қилар эканлар», – дедилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайб ишлари ҳақида хабар беришлари ва ҳудди У киши хабар берганларидай бўлиши, У зотнинг нубувватларига далолат қилади.
  2. Мункарга рози бўлиш ва унга шерик бўлиш мумкин эмас, балки уни инкор қилиш лозим.
  3. Амирлар шариатга хилоф иш қилсалар, бу ишда уларга итоат қилиш жоиз эмас.
  4. Мусулмонлар ишига волий бўлганларга қарши чиқиши мумкин эмас. Чунки бундай ишларнинг ортидан қон тўкилиши ва ҳотиржамлик кетиши каби фасодлар келиб чиқади. Гуноҳкор волийларнинг мункарини кўтара билиш ва уларнинг азийятларига сабр қилиш, уларга қарши чиқишдан келиб чиққан нарсадан кўра енгилроқдир.
  5. Намознинг иши улуғ! Намоз куфр билан ислом ўртасини ажратиб туради.

Таржималарни кўрсатиш

58 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية