+ -

عن عبد الله بن عمرو بن العاص رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«الْكَبَائِرُ: الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6675]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анхумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар.

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 6675]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам катта гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Кабира, дунё ёки охиратда қаттиқ жазо билан қўрқитилган гуноҳдир.
Биринчи: Аллоҳга ширк келтириш: Ибодатнинг бирор турини Аллоҳдан бошқага йўналтириш ва Аллоҳдан бошқани У Зотга хос бўлган рубубияти, улуҳияти ҳамда исм ва сифатида тенглаштириш.
Иккинчи: Ота-онага оқ бўлиш: сўз ёки феъл билан уларга азият бериш ва уларга яхшилик қилмаслик.
Учинчи: Зулм ва адоват қилиб бегуноҳ "нафсни ўлдириш".
Тўртинчи: Ҳалокатли қасам: Ёлғонлигини била туриб ёлғон қасам ичиш. Бундай деб номланишининг сабаби, у эгасини дўзахга ёки гуноҳга йўлиқтиришидир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Жуда хатарли ва ҳалокатли бўлгани учун бу қасамнинг каффорати йўқ. Бу гуноҳ учун фақатгина тавба қилинади.
  2. Ушбу тўртта гуноҳни зикр қилиш билан чекланиш фақат шуларгина катта гуноҳлигига эмас, балки, буларнинг гуноҳи улуғ эканига далолат қилади.
  3. Гуноҳлар катта ва кичик гуноҳларга бўлинади. Катта гуноҳлар: Ҳар бир дунёда ҳад белгиланган, лаънатланган ёки охиратда дўзахга кириши билан таҳдидланган гуноҳдир. Катта гуноҳларнинг баъзилари баъзисидан каттароқ. Катта гуноҳлардан бошқалари кичик гуноҳлар.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...