عن أنس بن مالك رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا، وَبَشِّرُوا وَلَا تُنَفِّرُوا».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 69]
المزيــد ...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар, суюнтиринглар, нафратлантирманглар», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 69]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг ҳудудлари ва шариати асосида инсонларга барча дину дунё ишларида енгиллаштириш ва осонлаштиришга буюриб, қийинлаштиришдан қайтармоқдалар.
Яхши ишлар хушхабарини беришга, ва нафратлантирмасликка ундамоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мўмин киши инсонларга Аллоҳни суйдириб У Зот томонга ошиқтириши лозим.
  2. Аллоҳга даъват қилувчи киши, инсонларга Исломни етказишда ҳикмат билан ёндашмоғи лозим.
  3. Яхшилик билан башорат бериш инсонларда даъватчига ва даъват қилаётган нарсасига нисбатан хурсандчилик ҳамда унга яқинлашиш ва ҳотиржамликни ҳосил қилади.
  4. Қийинчилик даъватчи инсондан қочиш, юз ўгириш ва унинг сўзларига шубҳа қилишга олиб боради.
  5. Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати. У Зот бандаларига саҳий динни ва енгил шариатни бериб рози бўлди.
  6. (Ҳадисда) буюрилаётган енгилчилик, шариат олиб келган нарсалардир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)
Яна...