عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«قَالَ اللهُ: أَنْفِقْ يَا ابْنَ آدَمَ أُنْفِقْ عَلَيْكَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 5352]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 5352]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг: «Эй Одам боласи, (Вожиб ва мустаҳаб нафақалардан) инфоқ қилгин, шунда сенга (ризқингни) кенгайтириб, ўрнини тўлдириб, барака бераман», – деганини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ йўлида инфоқ ва садақа қилишга ундамоқ.
  2. Яхшилик йўлларида инфоқ қилиш, ризқнинг бир неча баравар кўпайиши ва унда барака бўлишига ҳамда инфоқ қилган нарсасининг ўрнини Аллоҳ тўлдириб беришига энг катта сабаблардандир.
  3. Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қилдилар. Бу ҳадис – Ҳадиси Қудсий ёки Ҳадиси Илоҳий деб номланади. Бу ҳадиснинг лафзи ва маъноси Аллоҳдан, лекин унда Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Масалан, Қуръонни тиловат қилиш ибодат, таҳоратсиз ушласа бўлмайди, у мўъжизавийдир ва шунга ўхшаш бошқа хусусиятлари ҳам мавжуд.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)