Синфлантириш: Фазилат ва одоблар .

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا:
أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الإِسْلاَمِ خَيْرٌ؟ قَالَ: «تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلاَمَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 12]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 12]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломдаги энг яхши ҳислат қайси экани ҳақида сўралдилар. Шунда иккита ҳислатни зикр қилдилар.
Биринчи: Фақирларга таом беришни кўпайтириш. Бунга садақа, ҳадя, меҳмондорчилик, валималар ҳам киради. Нархлар қиммат бўлиб очарчилик кўпайган вақтларда бу янада фазилатлироқ амалга айланади.
Иккинчи: Таниган ва танимаган барча мусулмонга салом бериш.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳобаларнинг дунё ва охиратда фойда берадиган ҳислатларга ҳарис бўлиши.
  2. Салом бериш ва таом улашиш Исломдаги энг яхши амаллардандир. Чунки инсонлар ҳар доим унга муҳтожлар.
  3. Бу икки ҳислат билан сўз ва амал жамланади. Бу эса эҳсоннинг энг комил туридир.
  4. Бу хислатлар мусулмонлар ўз-ора ишлатадиган ҳислатлардандир. Банда Рабби билан ишлатадиган ҳислатлар ҳам бор.
  5. Биринчи салом бериш мусулмонлар орасидаги хислатлардан. Кофирга эса биринчи салом берилмайди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)
Яна...