عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال:
لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلَا مُتَفَحِّشًا، وَكَانَ يَقُولُ: «إِنَّ مِنْ خِيَارِكُمْ أَحْسَنَكُمْ أَخْلَاقًا».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 3559]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас ва ҳеч қачон сўкинмас эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 3559]

Изоҳ

Қабиҳ сўз ва феъллар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларидан эмас эди. Фаҳш ишлар томонга интилмас ва қасддан бажармас эдилар, балки У зот улуғ хулқ эгаси эдилар.
Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар». Чиройли хулқ – яхшилик қилиш, очиқ юз, бошқаларга азийят бермай уларни азиятини кўтариш ва инсонлар билан чиройли тарзда аралашиб юриш билан бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мўмин киши ёмон сўз ва қабиҳ ишлардан йироқ бўлиши лозим.
  2. Фақат яхши амал қилиб, чиройли сўз сўзлашлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари комиллигидандир.
  3. Чиройли хулқ мусобақа майдонидир. Ким ўзиб кетса, мўминларнинг энг яхшиси ва иймони комили бўлади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)
Яна...