+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 47]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 47]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон келтирган кишининг иймони қуйидаги ишларни бажаришга ундашини хабар бердилар:
Биринчиси: Яхши сўз: Тасбиҳ, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва инсонлар орасини ислоҳ қилиш кабилар. Агар ундай қилолмаса жим турсин ва тилини тийсин.
Иккинчиси: Қўшнига яхшилик қилиш ва озор бермаслик.
Учинчиси: Яхши сўз ва яхши таом тақдим қилиш билан зиёратга келган меҳмонни икром қилмоқ.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш, ҳар бир яхшиликнинг асли бўлиб, савоб ишларни қилишга ундайди.
  2. Тил офатларидан огоҳлантириш.
  3. Ислом дини саҳийлик ва дўстлик динидир.
  4. Бу ҳислатлар иймон шоҳлари ва чиройлик одобларидандир.
  5. Кўп гап макруҳ ёки ҳаром нарсага элтишлиги мумкин. Фақат яхши нарсаларни гапириб бошқа вақтда сукут қилган инсонгина бундан омонда қолади.
Яна...