+ -

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ:
جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا تَرَكْتُ حَاجَّةً وَلَا دَاجَّةً إِلَّا قَدْ أَتَيْتُ، قَالَ: «أَلَيْسَ تَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ؟» ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَإِنَّ ذَلِكَ يَأْتِي عَلَى ذَلِكَ».

[صحيح] - [رواه أبو يعلى والطبراني والضياء المقدسي] - [الأحاديث المختارة للضياء المقدسي: 1773]
المزيــد ...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?", - деб уч марта такрорладилар. У одам: "Ҳа (гувоҳлик берганман)", - дегач: "Шу нарса у (гуноҳ)ларни ювиб кетади", - дедилар.

[Тўғри матн] - [Абу Яъло, Тобароний ва Зиё Мақдисий ривояти] - [Зиё Мақдисийнинг танланган ҳадислари - 1773]

Изоҳ

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен қандай гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Мен кечириламанми?",- деб сўраб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир! дея гувоҳлик бермаганмисан"- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапни уч марта такрорладилар. Ҳалиги одам: "Ҳа, гувоҳлик берганман",- деди. Натижада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки шаҳодат калимасининг фазилати, гуноҳларга каффорат бўлиши, ҳамда тавба ўзидан аввалги гуноҳларни қуритиб ташлашидан дарак бердилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қалбдан айтган инсонлар учун икки шаҳодат калимасининг улуғлиги ва гуноҳларни босиб кетиши.
  2. Ислом аввалги барча гуноҳларни ювиб ташлайди.
  3. Чин юракдан қилинган тавба, ўзидан аввалги гуноҳларни йўқ қилади.
  4. Такрорлаб таълим бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг услубларидандир.
  5. Икки шаҳодат калимасининг фазилати, ҳамда у икки шаҳодат инсон жаҳаннамда абадий қолишидан сақлайдиган омиллардир.
Яна...