عن أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ:
«مَنْ صَلَّى الْبَرْدَيْنِ دَخَلَ الْجَنَّةَ»
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 574]
المزيــد ...
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради», дедилар».
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 574]
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам «икки салқин вақтдаги намоз»га — яъни Бамдод ва Аср намозларига — алоҳида аҳамият беришга тарғиб қилдилар. Кимда-ким бу икки намозни ўз вақтида, жамоат билан ва барча ҳақларини адо этган ҳолда ўқиса, бу намозлар унинг жаннатга киришига сабаб бўлиши ҳақида хушхабар бердилар.