+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«مَنْ يَقُمْ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 35]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Қадр кечасида (чин) иймон ва (риё қилмасдан) савоб умидида қойим бўлса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» – дедилар».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 35]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги Қадр тунида ўқиладиган намоз фазилати хақида хабар бермоқдалар. Ким бу тунда Аллоҳга иймон келтириб унинг савобини умид қилиб холис Аллоҳ учун риёсиз, сумъасиз намозу дуода, Қуръон тиловатида ва зикрда тиришса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қадр кечасининг фазилати ва унда намоз ўқишга ундаш.
  2. Солиҳ амаллар фақат сидқидилдан қилинган ниятлар билан қабул бўлади.
  3. Аллоҳнинг раҳмати ва фазли. Ким Қадр кечасида (чин) иймон ила ва (риё қилмасдан) савоб умидида қойим бўлса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади.
Яна...