عن جرير بن عبد الله رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«مَنْ لَا يَرْحَمِ النَّاسَ لَا يَرْحَمْهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2319]
المزيــد ...
Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2319]
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни раҳм қилмайдиганни Аллоҳ ҳам раҳм қилмаслигини хабар бердилар. Банда бошқаларга раҳм қилиши Аллоҳнинг раҳматига етишининг энг катта сабабларидандир.