عن طارق بن أشيم الأشجعي رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَكَفَرَ بِمَا يُعْبَدُ مِنْ دُونِ اللهِ حَرُمَ مَالُهُ وَدَمُهُ، وَحِسَابُهُ عَلَى اللهِ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 23]
المزيــد ...
Ториқ ибн Ашям Ашжаъий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:
«Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим.
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 23]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким тили билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» яъни «Аллоҳдан бошқа ҳақ маъбуд йўқ», деса ва гувоҳлик берса, Аллоҳдан бошқа маъбудларга куфр келтирса, Исломдан бошқа динлардан воз кечса, унинг моли ва қони мусулмонларга ҳаром бўлади. Аммалларининг зоҳирига қараб баҳо берамиз. Агар бирор жарима қилмаса, Ислом ҳукмлари қоим бўладиган бирор жиноят қилмаса, унинг моли тортиб олинмайди қони тўкилмайди.
Ҳисобини Қиёмат куни Аллох сўрайди. Агар содиқ бўлса, савобини, агар мунофиқ бўлса, азобини беражак.