+ -

عَنْ ‌عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ:
تَلَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ هَذِهِ الْآيَةَ: {هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاءَ الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاءَ تَأْوِيلِهِ، وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلَّا اللَّهُ، وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ} [آل عمران: 7]. قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَإِذَا رَأَيْتِ الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ فَأُولَئِكَ الَّذِينَ سَمَّى اللهُ، فَاحْذَرُوهُمْ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 4547]
المزيــد ...

Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятни тиловат қилдилар ва: "Агар тушиниш қийин бўлган оятларга эргашаётган кимсаларни кўрсангиз, улар Аллоҳ баён қилган кимсалардир¹. Шундай экан, улардан эҳтиёт бўлингиз!"-, дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 4547]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятини ўқидилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда, Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Қуръоннинг бир қарашда аҳкомлари аниқ англашиладиган, далолати очиқ бўлган ҳамда Қуръоннинг мағзи, ихтилоф пайтида мурожаат қилинадиган манбаси бўлган (муҳкам) оятлари, бунинг қаршисида, кўплаб одамлар тушуна олмайдиган фарқли маъноларни ўз ичига олган ёки бу оят билан бошқа оятлар орасида зиддиятлар бор дея тушинишадиган, бошқа (муташобиҳ) оятлар ҳам борлигини очиқламоқда.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Муҳкам оятлар - далолат ва маънолари очиқ, муташобиҳ оятлар эса фарқли маъноларга эга чуқур дунёқараш ва изланишга муҳтож бўлган оятлардир.
  2. Муташобиҳ оятлар ортидан юрган ва бошқаларни муаммолар гирдобига ғарқ қилиб, уларни адаштириш учун ҳаракат қилаётган одамлар билан алоқа қилишдан огоҳлантириш.
  3. Аллоҳ таоло оятнинг охирида адашган кимсаларга зид ўлароқ: "Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар", деди. Билимни ҳар томонлама ўрганган олимларга мақтовлар ёғдирди. Яъни, Аллоҳнинг панду насиҳатларига эътибор бермай, улардан ибрат олмаган ва ўз хоҳиш ва истаклари ортидан чопган кимсалар, аҳли дониш эмаслар.
  4. Муташобиҳ оятларга эргашиш, қалб тойилишига сабабдир.
  5. Маъно ва мақсадлари англашилмаган оятларни муҳкам оятларга қайтаришликнинг вожиблиги.
  6. Аллоҳ таоло иймон келтирган мўъминларни залолатга юз тутган одамлардан ажратиш учун одамларга синов ўлароқ Қуръоннинг айрим оятларини муҳкам ва айримларини муташобиҳ қилиб туширган.
  7. Қуръонда муташобиҳ оятларнинг келишидаги мақсадлардан бири уламоларниг бошқалардан устунлиги ҳамда ақлнинг (ваҳийни тушуниб етишда) калталигини, шу боис ўз ожизлигини қабул қилиб, Роббисига итоат этиши кераклигини эълон қилишдир.
  8. Билимни чуқур олиш ва билим олишда устивор туришнинг фазилати.
  9. Муфассир олимлар Қуръоннинг: "Ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса" оятининг таъвилида "Аллоҳ" сўзида тиниш (вақф) аломати қўйилиши ҳақида икки хил фикрни айтганлар. "Аллоҳ" сўзидан кейин тиниш (вақф) аломати қўйилса, таъвилдан мақсад "илмнинг ўзаги ва мағзи" бўлиб, руҳ ва Қиёматнинг қоим бўлиши каби Аллоҳ таолонинг Ўзигина биладиган ва бандаларнинг идрок этишига имкон бўлмаган нарсалар тушунилади. Етук билимга эга одамлар эса бунга иймон келтирадилар, илмнинг аслий ҳақиқатини Аллоҳга ҳавола қилиб, ўзлари ҳам қутиладилар, бошқаларни ҳам адаштирмайдилар. Бироқ, "Аллоҳ" сўзидан сўнгра тиниш аломати (вақф) қўймаган, яъни, бир тўхтаб ўтмаган одам бўлса, "таъвил"дан "тафсир", "очиқлама" ёки "изоҳ" тушунилади ва: Бунинг таъвилини Аллоҳ ҳам, етук билим эгалари ҳам билишади, деган маъно англашилади. Натижада, етук билим эгалари ушбу оятларга иймон келтириб, мағзини чақиш учун муҳкам оятларга мурожаат қилишади.
Яна...