Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар .
+ -

عن جابر رضي الله عنه:
أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: أَرَأَيْتَ إِذَا صَلَّيْتُ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ، وَصُمْتُ رَمَضَانَ، وَأَحْلَلْتُ الْحَلَالَ، وَحَرَّمْتُ الْحَرَامَ، وَلَمْ أَزِدْ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا، أَأَدْخُلُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: «نَعَمْ»، قَالَ: وَاللهِ لَا أَزِيدُ عَلَى ذَلِكَ شَيْئًا.

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 15]
المزيــد ...

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан сўради: "«Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон ойи рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва бунга ҳеч нарсани қўшмасам (шу юқорида айтилганлардан бошқа амал қилмасам), жаннатга кираманми?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», – дедилар». Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бунга заррача нарсани қўшмайман!»,– деди.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 15]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмаса ҳам, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса ҳам, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса, ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмоннинг фарз ибодатларни қилишга интилиши ва ҳаром нарсаларни тарк қилишдан бўлган мақсади жаннат бўлиши лозим.
  2. Ҳалол ишларни қилишнинг аҳамияти ва уни ҳалол дея эътиқод қилиш. Ҳаром ишларни қилмаслик ва ҳаром деб эътиқод қилиш.
  3. Фарз амалларни бажариш ва ҳаром нарсалардан воз кечиш, жаннатга кириш омилларидандир.
Яна...