عن أبي ذر رضي الله عنه قال: قال لي النبي صلى الله عليه وسلم:
«لَا تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا، وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2626]
المزيــد ...
Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
«Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)», – дедилар.
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2626]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, яхшилик қилишга ундадилар ва уни хечқачон ҳақир-арзимас санамасликка буйурдилар. Шу жумладан: Мусулмон киши биродарини ҳурсанд қилиш учун учрашганда табассум қилишидир. Инсон доимо табассум қилишга ҳарис бўлиши лозим.