1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фиқҳ ва унинг усуллари

Ҳадис Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади

عَنِ ابنِ مَسعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَا يَحِلُّ دَمُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلَّا بِإِحْدَى ثَلَاثٍ: الثَّيِّبُ الزَّانِي، وَالنَّفْسُ بِالنَّفْسِ، وَالتَّارِكُ لِدِينِهِ المُفَارِقُ لِلْجَمَاعَةِ».

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади: оила кўрган зинокор, жонга жон ва жамоатдан ажраб, Исломни тарк этган одам», – дедилар.

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Муслим - 1676

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда мусулмоннинг қони ҳаром эканини, агар ушбу учта хислаттан бирини бажарса, қони ҳалолга айланишини баёнладилар: Биринчи: Ким шариатга мувофиқ келадиган никоҳи бўла туриб, зино каби фаҳш ишга қўл урса, у тошбўрон қилиш билан қатл этилиши ҳалол бўлади. Иккинчи: Ҳақсиз равишда атайлаб маъсум жонни ўлдирган киши маълум шартлар асосида қатл қилинади. Учинчи: мусулмонлар жамоасидан чиқиб кетган киши; Ислом динидан бутунлай чиқиб муртад бўлиб кетган ёки муртад бўлмаса ҳам диннинг бир қисмини тарк қилганлар. Масалан, Аҳли бағий (исёнчи гуруҳ), йўл қароқчилари ва душманчилик қилган хаворижлар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ушбу учта ишни қилиш ҳаром (тақиқланган) бўлиб, ким улардан бирини қилса, ўлим жазосига лойиқ бўлади: ​1. Кофирлик (куфр) сабабли – у Исломдан қайтган (муртад) кишидир. ​2.Ҳадд (шариатда белгиланган жазо) сабабли, улар эса: ​– Турмуш қурган зинокор. – Қасддан қотиллик қилган қотил.
  2. Номусни ва унинг поклигини сақлаш вожибдир.
  3. Мусулмонни эъзозлаш вожиб ва унинг қони маъсум.
  4. Мусулмонлар жамоатини лозим тутишга ва улардан ажралмасликка ундаш.
  5. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал услубдаги таълимлари. Чунки у киши баъзан масалани тақсимлаб берар эдилар. Зеро, тақсимлаш масалаларни аниқлаб уларни жамлайди ва ёд олиш учун осонроқ бўлади.
  6. Аллоҳ таоло жиноятчиларни қўрқитиш ва жамиятни жиноятдан сақлаш учун жазоларни белгилаб қўйди.
  7. Бу жазоларни татбиқ қилиш, амирларгагина хосдир.
  8. Қатл (ўлим жазоси) сабаблари учтадан кўпроқ, лекин, улар шу доирадан ташқарига чиқмайди. Ибн Арабий Моликий айтадилар: «Улар ҳеч бир ҳолатда бу учтадан ташқарига чиқмайди. Чунки ким сеҳр қилса ёки Аллоҳнинг набийини сўкса, у кофир бўлади ва шу сабабли динини тарк этганлар (муртадлар) доирасига киради».

Таржималарни кўрсатиш

50 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
SQ Shqip الألبانية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
FF Fulfulde الفولانية
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
KMR Kurmancî الكرمنجية