+ -

عن المقدام بن معدِيْكَرِب رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«أَلَا هَلْ عَسَى رَجُلٌ يَبْلُغُهُ الْحَدِيثُ عَنِّي وَهُوَ مُتَّكِئٌ عَلَى أَرِيكَتِهِ فَيَقُولُ: بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ كِتَابُ اللهِ، فَمَا وَجَدْنَا فِيهِ حَلَالًا اسْتَحْلَلْنَاهُ، وَمَا وَجَدْنَا فِيهِ حَرَامًا حَرَّمْنَاهُ، وَإِنَّ مَا حَرَّمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَمَا حَرَّمَ اللهُ».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وابن ماجه] - [سنن الترمذي: 2664]
المزيــد ...

Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Огоҳ бўлингким, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса: «Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол деб топган бўлсак, ўша ҳалолдир. Нимани ҳаром деб топган бўлсак, ўша ҳаромдир», – дер. Ҳолбуки, Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарса Аллоҳ ҳаром қилгани каби».

[Тўғри матн] - [Абу Довуд, Тирмизий ва Ибн Можа ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2664]

Изоҳ

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишидан бир ҳадис етиб келса, тўшагида оғанаб олиб: «Орамиздаги барча ишларни ҳал қилиб бергувчи нарса Қуръони каримдир. Унда ҳалол дейилган нарсаларга амал қиламиз, ҳаром нарсалардан эса узоқ турамиз», – деб айтадиган инсонлар замонининг яқинлашганидан дарак бермоқдалар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида ҳаром қилган ёки таъқиқлаган барча нарсанинг ҳукми Аллоҳ таолонинг китобидаги ҳукмига тенг эканини ва у киши Раббиларидан етказгувчи (элчи) эканларини баёнладилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Суннатни ҳам Қуръон улуғлангани каби улуғлаш ва унга амал қилинганидек амал қилиш.
  2. Пайғамбарга итоат қилиш - Аллоҳ таолога итоат демак, пайғамбарга осий бўлиш - Аллоҳ таолога осийлик, демак.
  3. Суннат шариатимизда ҳужжат эканлиги ҳамда суннатни рад қилиб, инкор қилганларга раддия.
  4. Суннатдан воз кечиб, Қуръонгагина чекланишни даъво қилган кимса, Қуръондан ҳам суннатдан ҳам воз кечган бўлиб ҳисобланади. "Қуръонгагина эргашамиз" деган даъво ёлғон даъво.
  5. Бу ҳодисанинг яқин кунларда бўлиши ҳақида дарак беришлари ва ҳақиқтан бўлиб ўтганлиги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларининг далилидир