Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Ислом .

عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ:
قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَرَأَيْتَ أَشْيَاءَ كُنْتُ أَتَحَنَّثُ بِهَا فِي الجَاهِلِيَّةِ مِنْ صَدَقَةٍ أَوْ عَتَاقَةٍ، وَصِلَةِ رَحِمٍ، فَهَلْ فِيهَا مِنْ أَجْرٍ؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَسْلَمْتَ عَلَى مَا سَلَفَ مِنْ خَيْرٍ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 1436]
المزيــد ...

Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 1436]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар кофир, Ислом динини қабул қилса, мусулмон бўлишидан илгари жоҳилият даврида қилган садақа ёки қул озод қилиш ёки силаи раҳм каби солиҳ амаллари учун тақдирланишини баён қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Кофир – ўз куфри билан оламдан ўтса, бу дунёда қилган яхшиликларининг савобини ола олмайди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (65)
Яна...