عن عقبة بن عامر رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«أَحَقُّ الشُّرُوطِ أَنْ تُوفُوا بِهِ مَا اسْتَحْلَلْتُمْ بِهِ الْفُرُوجَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 2721]
المزيــد ...

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Никоҳ вақтида қўйилган шарт, бажаришингиз керак бўлган шартларнинг энг ҳақлисидир», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 2721]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда вафо қилишга энг авло шарт, аёл билан роҳатланишга сабаб бўлган шарт эканини баён қилдилар. Улар никоҳ вақтида аёл талаб қилган мубоҳ шартлардир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Келин-куёв бир-биридан талаб қилган шартларга вафо қилиши лозим. Фақат ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қиладиган шартлар бундан мустасно.
  2. Никоҳда қўйилган шартларга вафо қилиш бошқаларидан муҳимроқдир, чунки бу фаржни ҳалоллаб олиш муқобилидаги шартдир.
  3. Исломда никоҳнинг улуғлиги. Шу боис шартларига вафо қилишни таъкидлаб айтмоқда.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)