+ -

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«إنَّ الرُّقَى والتَمائِمَ والتِّوَلَةَ شِرْكٌ».

[صحيح] - [رواه أبو داود وابن ماجه وأحمد] - [سنن أبي داود: 3883]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар.

[Тўғри матн] - [Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 3883]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк ҳисобланадиган баъзи амалларни баён қилдилар. Улардан:
Биринчиси: Афсун ўқиш – Шифо талабида жоҳилият аҳли ўқийдиган ва ширкий нарсаларни ўз ичига олган сўзлар.
Иккинчиси: Мунчоқ ва шу каби туморлар – болалар, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларга кўз тегмаслиги учун илиб қўйиладиган тақинчоқлар.
Учинчиси: Иссиқ совуқ қилиш – Эру ҳотинни бир-бирига яхши кўрсатиш учун ясаладиган нарса.
Йўқорида зикр қилинганларнинг барчаси ширкдир. Чунки булар шариятимиз томонидан кўрсатилган ёки тажриба орқали ўрганилган ҳиссий сабаблар эмас. Энди шаръий ва хиссий сабаблар нима десак? Шаръий сабаблар – Қуръон ўқиш каби амаллардир. Ҳиссий сабаблар – Дори-дармонга ўхшаш тажриба билан собит бўлган нарсалардир. Бу нарсаларни фақатгина сабаб, аслида наф ва зарар бериш Аллоҳнинг қўлида деган эътиқодда қилишлик жоиздир.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ақида ва тавҳидни бузадиган нарсалардан сақланишлик.
  2. Ширкий дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ қилиш ҳаромдир.
  3. Инсон йўқоридаги уч нарсани сабаб деган эътиқодда қилиши кичик ширкдир. Чунки у сабаб бўлмаган нарсани сабаб деб эътиқод қилиб олди. Лекин агар шу нарсаларнинг ўзи манфаат ёки зарар беради деб эътиқод қилса катта ширк бўлади.
  4. Ширкий ва ҳаром бўлган ишларни қилишдан огоҳлантириш.
  5. Дам солишнинг шариат кўрсатган туридан бошқа барчаси ҳаромдир.
  6. Инсон қалбини ёлғиз Аллоҳга боғлаши лозимдир. Манфаат ва зарар фақат У Зотдандир. Яхшиликни фақатгина Аллоҳ олиб келади. Ёмонликни фақатгина Аллоҳ даф қилади.
  7. Дам солишнинг жоиз турининг уч шарти бор.
  8. 1- Бу фақатгина сабаб, Аллоҳнинг изни ила манфаат беради деб эътиқод қилиш.
  9. 2- Қуръон, Аллоҳнинг исм-сифатлари, Набавий ва шаръий дуолар билан бўлишлиги.
  10. 3- Тушиниладиган тарзда бўлиши лозим ва сирли ахмоқона сўзлардан ташкил топмаслиги.
Яна...