+ -

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«لَا عَدْوَى، وَلَا طِيَرَةَ، وَيُعْجِبُنِي الْفَأْلُ» قَالَ قِيلَ: وَمَا الْفَأْلُ؟ قَالَ: «الْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2224]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ, фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2224]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жоҳилият аҳли эътиқод қилгани каби касаллик Аллоҳнинг тақдирисиз ўзи ўтиши ботил эътиқод эканини ҳамда ушлар, ҳайвонлар, касаллик эгалари, рақамлар, кунлар ёки шу каби нарсаларни кўрганда ё эшитганда шумланиш ҳам ботил эканини хабар бердилар. Бу ҳадисда қушни зикр қилганларининг сабаби жоҳилият вақтида шу машҳур эди. Кўриниши қуйидагича: агар бир ишни, тижоратни бошламоқчи бўлса ёки сафарга чиқмоқчи бўлса, қуш учиради. Агар ўнг томонга учса, яхшилик аломати деб ҳисоблаб ишида давом этади. Агар чап томонга учса, шумланади ва ишини тўхтатади. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаъл уларни ажаблантиришини хабар бердилар. У инсон қалбига хурсандчилик олиб кирадиган ва Раббига бўлган гумонини яхшилайдиган сўздир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳга таваккул. Яхшиликни олиб келувчи ёмонликни қайтарувчи фақат Аллоҳ.
  2. Бир нарсадан шумланиб амалдан тўхташдан қайтарилмоқда.
  3. Фаъл қайтарилган шумланиш турига кирмайди, балки у Аллох таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.
  4. Баоча нарса елғиз Аллоҳ таоло тақдири билан амалга ошади.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...