+ -

عن أبي مسعود الأنصاري رضي الله عنه قال:
جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنِّي أُبْدِعَ بِي فَاحْمِلْنِي، فَقَالَ: «مَا عِنْدِي»، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنَا أَدُلُّهُ عَلَى مَنْ يَحْمِلُهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 1893]
المزيــد ...

Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти]

Изоҳ

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Уловим ҳалок бўлди, мени етказиб қўядиган минишга улов беринг», – деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларда миниши учун уловлари йўқ эканини айтиб узр сўрадилар. Шу ерда бўлганлардан бири: «Йо Расулуллоҳ, мен уни, унга улов берадиган кишига йўллаб қўяман»— деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтожни садақа берувчига далолат қилгани учун садақа берганнинг ажру савобида шерик эканини хабар бердилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Оромо тили Каннада тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Яхшиликка далолат қилишга ундамоқ.
  2. Яхшиликка далолат қилиш мусулмон жамиятининг такоммиллашишига сабаб бўладиган омиллардандир.
  3. Аллоҳ таолонинг фазли кенглиги.
  4. Ҳадис умумий қоида бўлиб, унга барча яхши амаллар киради.
  5. Инсон сўровчининг сўраганини бера олмаса, бошқа бера оладиганга далолат қилсин.
Яна...