عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه قَالَ:
سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الرَّجُلِ يُقَاتِلُ شَجَاعَةً، وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً، وَيُقَاتِلُ رِيَاءً، أَيُّ ذَلِكَ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ هِيَ الْعُلْيَا، فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللهِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 1904]
المزيــد ...
Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Киши шижоати туфайли ҳам жанг қилади, тарафкашлик қилиб ҳам жанг қилади ва риё қилиб ҳам жанг қилади, буларнинг қай бири Аллоҳ йўлида?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учунгина жанг қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлади», дедилар».
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 1904]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанг қилувчиларнинг мақсадлари ҳақида сўралдилар: «Кимдир шижоатини кўрсатиш учун, кимдир қавм-қариндошчилик туфайли ва яна кимдир одамлар орасидаги мартабасини кўриш (ном чиқариш) учун жанг қилади?» Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ йўлидаги жангчи: «Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жиҳод қилган киши», деб хабар бердилар.