عَنْ عَبْدِ اللهِ بنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَوَّلُ مَا يُقْضَى بَيْنَ النَّاسِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِي الدِّمَاءِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 1678]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 1678]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қиёмат куни биринчи ҳукм қилинадиган нарса одамларнинг ораларидаги қон, қотиллик, жароҳатлардаги зулм эканини зикр қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қоннинг иши улуғ. Чунки иш биринчи муҳим нарсадан бошланади.
  2. Гуноҳлар ундан ҳосил бўладиган фасод билан катталашади. Бегуноҳ нафсларнинг қонини тўкиш энг улуғ фасодлардандир. Аллоҳга ширк ва куфр келтиришдан сўнг энг катта гуноҳ шу.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)
Яна...