عَنْ صُهَيْبٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ، إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ، فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ، فَكَانَ خَيْرًا لَهُ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2999]
المزيــد ...
Суҳайб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар».
[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2999]
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўмин кишининг ишларига қойил қолиб, ундан ажабланадилар. Зеро, мўминнинг ҳар бир ҳолати у учун хайрлидир ва бу фазилат мўминдан ўзга ҳеч кимга берилмаган. Агар унга бирор хурсандчилик етса, Аллоҳга шукр қилади ва шукри сабабли унга ажр-савоб ёзилади. Агар унга бирор қийинчилик ва мусибат етса, сабр қилади ва ажрини Аллоҳдан умид қилади, натижада сабри сабабли ҳам ажрга эга бўлади. Демак, мўмин ҳар қандай ҳолатда ҳам доимий ажр-мукофот устидадир.