عَنْ مَيْمُونَةُ أُمِّ المؤمِنينَ رضي الله عنها قَالتْ:
وَضَعْتُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غُسْلًا، فَسَتَرْتُهُ بِثَوْبٍ، وَصَبَّ عَلَى يَدَيْهِ، فَغَسَلَهُمَا، ثُمَّ صَبَّ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ، فَغَسَلَ فَرْجَهُ، فَضَرَبَ بِيَدِهِ الأَرْضَ، فَمَسَحَهَا، ثُمَّ غَسَلَهَا، فَمَضْمَضَ وَاسْتَنْشَقَ، وَغَسَلَ وَجْهَهُ وَذِرَاعَيْهِ، ثُمَّ صَبَّ عَلَى رَأْسِهِ وَأَفَاضَ عَلَى جَسَدِهِ، ثُمَّ تَنَحَّى، فَغَسَلَ قَدَمَيْهِ، فَنَاوَلْتُهُ ثَوْبًا فَلَمْ يَأْخُذْهُ، فَانْطَلَقَ وَهُوَ يَنْفُضُ يَدَيْهِ.
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 276]
المزيــد ...
Мўминлар онаси Маймуна разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ғусл қилишга сув қўйдим ва У зотни кийим билан тўсиб турдим. У зот қўлларига сув қуйиб, уларни ювдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, авратларини ювдилар. Кейин қўлларини ерга уриб ишқалаб, артдилар, сўнг ювдилар. Кейин оғиз ва бурунларини чайдилар, юзларини ва икки билакларини ювдилар. Сўнгра бошларига сув қуйиб, бутун баданларига сув етказдилар. Кейин бир четга чиқиб, икки оёқларини ювдилар. Мен У зотга артинишлари учун мато берган эдим, уни олмадилар-да, сувни қўлларидан сидирганча кетдилар».
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 276]
Мўминлар онаси Маймуна разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жанобатдан ғусл қилиш сифатлари ҳақида хабар бердилар. У зот ювинишлари учун сув қўйдилар, парда билан тўсиб турдилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ишларни бажардилар:
Биринчи: Қўлларини идишга солишдан олдин сув қуйиб, икки қўлларини ювдилар.
Иккинчи: Ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, авратларини ювдилар. Бу эса жанобат асоратидан тозаланиш учун эди.
Учинчи: Қўлларидаги нопокликни кетказиш учун уларини ерга (тупроққа) ишқаладилар сўнгра ювдилар.
Тўртинчи: Оғизларига сув олиб, айлантирдилар сўнгра чиқардилар ва истиншоқ қилдилар. Яъни бурунларини тозалаш учун ичига нафас билан сув тортдилар сўнгра қайтариб чиқардилар.
Бешинчи: Юзларини ва икки билакларини ювдилар.
Олтинчи: Бошларига сув қуйдилар.
Еттинчи: Баданларининг қолган қисмига сув қуйдилар.
Саккизинчи: Турган жойларидан бошқа ерга ўтиб, оёқларини ювдилар (чунки аввалроқ ювмаган эдилар).
Сўнгра Маймуна онамиз артинишлари учун (сочиқ) келтирдилар, лекин У зот уни олмадилар. Баданларидаги сувни қўллари билан сидириб, силтаб ташлай бошладилар.