عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:
لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ.

[صحيح] - [رواه الترمذي وأحمد] - [سنن الترمذي: 1336]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкама ишларида пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар».

[Саҳиҳ] - [Термизий ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 1336]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора берувчини ҳам олувчини ҳам Аллоҳнинг рахматидан қувиб, узоқлаштириб дуоибат қилдилар.
Қози ўзи бошқарадиган ишида адолатсизлик қилиши ҳам шулар жумласидан. Масалан, пора берувчи нохақ ўз муродига етиш учун қозига пора беради. Манашу, ҳадисда қайтарилган айни ишдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пора бериш, олиш, ўртамчилик қилиш ва унга ёрдам бериш ҳаром. Чунки, гуноҳ ва ботил ишларда бир-бирига ёрдам бериш динимизда қайтарилган амаллардан.
  2. Пора катта гуноҳлардан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни олувчини ҳам берувчини ҳам лаънатладилар.
  3. Пора қозилик ва ҳукм бобида каттароқ жарима ва қаттиқроқ гуноҳдир, чунки у Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилади ва зулм қилади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (59)
Яна...