عَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«المُسْلِمُ إِذَا سُئِلَ فِي القَبْرِ: يَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ»، فَذَلِكَ قَوْلُهُ: {يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ} [إبراهيم: 27].

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 4699]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Мусулмон қабрида сўралса: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», деб гувоҳлик беради. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтадики: «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» [Иброҳим: 27].

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 4699]

Изоҳ

Мўмин киши қабрда сўроқ қилинади. Уни бу ишга вакил қилинган икки фаришта — Мункар ва Накир сўроққа тутади. Бир қанча ҳадисларда уларнинг номлари мана шундай келган. Шунда мўмин: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир», деб гувоҳлик беради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу Аллоҳ таоло Қуръонда айтган собит сўздир», деб қуйидаги оятни ўқидилар: «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» [Иброҳим: 27].

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қабр сўроғи ҳақдир.
  2. Аллоҳнинг Ўз мўмин бандаларига дунё ва охиратда «собит сўз» (тавҳид калимаси) билан собитқадам қилиб қўйиши Унинг катта фазл-карамидир.
  3. Тавҳид калимасининг («Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг) фазли ва шу калима билан вафот этишнинг фазилати.
  4. Аллоҳнинг мўмин кишини дунёда иймонда маҳкам туриш ва тўғри йўлдан (Сиротул мустақимдан) юриш билан, вафот этаётганда тавҳид ила жон таслим қилиш билан, қабрда эса икки фариштанинг сўроғи пайтида собитқадам қилиши.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)