عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: «الشِّرْكُ بِاللهِ، وَالسِّحْرُ، وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ، وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 2766]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 2766]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини еттита ҳалок қилувчи гуноҳлар ва жиноятлардан узоқ бўлишга буюрдилар. У гуноҳлар нималиги ҳақида сўралганларида, шундай баён қилдилар:
Биринчи: Аллоҳ таолога ширк келтириш. Турли шаклдаги нарсаларни Аллоҳ субҳонаҳуга ўхшатиш ва тенглаштириш билан ҳамда ибодатлардан бирортасини Аллоҳ таолодан бошқага йўналтириш билан ширк келтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк энг катта гуноҳ бўлгани сабабли дастлаб шундан бошладилар.
Иккинчи: Сеҳр — тугунлар, афсунлар, дорилар ва тутунлар воситасида қилинадиган иш бўлиб, у сеҳр қилинган кишининг баданига таъсир қилиб, уни ўлдириши ёки касал қилиши мумкин ёхуд сеҳр эр-хотин орасини ажратади. Сеҳр шайтоний иш бўлиб, унга кўпинча ширк келтириш билан ва чиркин руҳлар яхши кўрадиган нарсаларни қилиш билан уларга яқинлашиш орқали эришилади.
Учинчи: Аллоҳ таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш. Шариатда бирор кишининг ўлимига фақат шаръий сабаб билан ҳоким томонидан қарор берилади.
Тўртинчи: Рибони ейиш ёки ундан турфа йўллар билан фойдаланиш.
Бешинчи: Балоғатга етмаган ва отаси вафот этган ёш боланинг молини зўравонлик йўли билан ейиш.
Олтинчи: Кофирларга қарши урушдан қочиш.
Еттинчи: Ҳур бўлган иффатли аёлларга ёки эркакларга «зинокор» дея туҳмат қилиш.