عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:
كان رسولُ الله صلى الله عليه وسلم إذا عَطَس وضَعَ يَدَه -أو ثوبَهُ- على فيهِ، وخَفَضَ -أو غضَّ- بها صوتَهُ.

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وأحمد] - [سنن أبي داود: 5029]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари – ёки кийимлари – билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 5029]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида:
Биринчи: Оғизларидан ёки бурунларидан бирор нарса чиқиб ёнларидаги кишига озор бермасликлари учун қўллари ёки кийимлари билан оғизларини тўсар эдилар.
Иккинчи: Овозларини пасайтирар ва уни баландлатмас эдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксириш борасидаги йўл-йўриқларининг баёни ва бу борада У зотга эргашиш.
  2. Аксирганда оғиз ва бурундан ёнида ўтирган кишига озор берадиган бирор нарса чиқмаслиги учун оғиз ва бурунни кийим, рўмолча ёки шу каби нарсалар билан тўсиш мустаҳабдир.
  3. Аксирганда овозни пасайтириш лозим бўлган одоблардандир. Бу иш одобнинг мукаммаллиги ва ахлоқнинг гўзаллигидан далолат беради.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)
Яна...