+ -

عَن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«لَا يَنْظُرُ الرَّجُلُ إِلَى عَوْرَةِ الرَّجُلِ، وَلَا الْمَرْأَةُ إِلَى عَوْرَةِ الْمَرْأَةِ، وَلَا يُفْضِي الرَّجُلُ إِلَى الرَّجُلِ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، وَلَا تُفْضِي الْمَرْأَةُ إِلَى الْمَرْأَةِ فِي الثَّوْبِ الْوَاحِدِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 338]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир матога ўраниб олмасин, аёл аёл билан бир матога ўраниб олмасин», дедилар.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 338]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак эркакнинг аёл аёлнинг авратига қарашдан қайтардилар.
Аврат: Барча кўриниб қолишидан уялинадиган жой. Эркакнинг аврати киндигилан тиззасигача. Аёлнинг бегона эркакларга нисбатан ҳамма жойи аврат. Бошқа аёлларга ва маҳрамларига нисбатан эса, одатда уйда ишлаётгандаги кийми ёпиб турган ерлари аврат.
Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак билан эркак ёки аёл билан аёл битта кийимни ёки битта ёпинчиқни ялонғоч бўлиб ичига кириб олишдан қайтардилар. Чунки бир-бирининг авратига қўллари тегиб кетиши мумкин. Тегишлик эса, қараш каби ҳаром, балки унданда ёмонроқ, унданда каттароқ фасодга олиб боради.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Авратларга қарашдан қайтарилган, лекин эри хотин бундан мустасно.
  2. Ислом жамиятни пок ушлашга ҳарис, барча фаҳшга олиб борувчи йўлларни ёпган.
  3. Даволаниш ва шу каби эҳтиёжлар сабабли, авратга қараш жоиз, шарти шаҳватсиз бўлиши керак.
  4. Мусулмон авратини беркитишга ва боқаларнинг авратига қарамасликка буюрилган.
  5. Эркаклар эркакларга, аёллар аёлларга деб хос зикр қилинди-ки, чунки авратларни шулар олдида очиш ва қараш кўпинча содир бўлади.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...