عن عَمْرُو بْنُ عَامِرٍ عَنْ ‌أَنَس بن مالك قَالَ:
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَوَضَّأُ عِنْدَ كُلِّ صَلَاةٍ، قُلْتُ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَصْنَعُونَ؟ قَالَ: يُجْزِئُ أَحَدَنَا الْوُضُوءُ مَا لَمْ يُحْدِثْ.

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 214]
المزيــد ...

Амр ибн Омир Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”, деди. “Унда сиз нима қилар эдингиз?”, дея Анасдан сўрадим. Анас разияллоҳу анҳу: “Бирортамизнинг модомики таҳорати бузилмас экан, ўша таҳорат (бир неча намозни ўқишга) кифоя қиларди» дедилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Бухорий ривояти] - [Саҳиҳи Бухорий - 214]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари бузилмаса-да ажру савоб жамлаш мақсадида ҳар бир фарз намоз учун таҳорат олар эдилар.
Мадомики таҳоратда экан хоҳлаганча намоз ўқиш жоиз.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам комилликни талаб қилган ҳолда кўпинча ҳар бир фарз намоз учун таҳорат олар эдилар.
  2. Ҳар бир намоз учун таҳорат олиш мустаҳаб.
  3. Битта таҳорат билан бир нечта намозни адо қилиш жоиз.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (58)