عن عائشة رضي الله عنها قالت:
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَذْكُرُ اللهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ.

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 373]
المزيــد ...

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолони ҳар онларида зикр қилар эдилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 373]

Изоҳ

Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг зикрига жуда ҳарис эканликларини ва У киши Аллоҳни ҳар бир замону маконда ва хар ҳолатда зикр қилишларини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг зикри учун кичик ва катта ҳадасдан тоза ва таҳоратли бўлиш шарт эмас.
  2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни зикр қилишда давомийликлари.
  3. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб Аллоҳ таолони ҳар онда зикр қилишга ундаш. Фақатгина зикр қилиш ман этилган, ҳожатини қазо қилиш каби ўринларда зикр қилмаслик керак.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (62)
Яна...