1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фазилат ва одоблар

Ҳадис Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли миск сотувчи ва босқончига ўхшайди

عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِنَّمَا مَثَلُ الْجَلِيسِ الصَّالِحِ وَالْجَلِيسِ السَّوْءِ كَحَامِلِ الْمِسْكِ وَنَافِخِ الْكِيرِ، فَحَامِلُ الْمِسْكِ: إِمَّا أَنْ يُحْذِيَكَ، وَإِمَّا أَنْ تَبْتَاعَ مِنْهُ، وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ مِنْهُ رِيحًا طَيِّبَةً، وَنَافِخُ الْكِيرِ: إِمَّا أَنْ يُحْرِقَ ثِيَابَكَ، وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً».

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли миск сотувчи ва босқончига ўхшайди. Миск сотувчи ё сенга (атиридан) беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», дедилар».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Муслим - 2628

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки хил инсонга мисол олиб келдилар:
Биринчи тоифа: Аллоҳга ва Унинг ризосига бошлайдиган ҳамда тоат-ибодатда кўмакчи бўладиган солиҳ ҳамсуҳбат ва вафодор дўстдир. Унинг мисоли миск сотувчисига ўхшайди. Сенга миск ҳадия қилади ёки ундан сотиб оласан. Ҳеч бўлмаганда ундан яхши ҳид топасан.
Иккинчи тоифа: Аллоҳнинг йўлидан тўсувчи, гуноҳ ва маъсиятларга кўмаклашувчи ёмон ҳамсуҳбат ва бадфеъл дўстдир. Сен ундан фақат хунук ишларни кўрасан ва бундай кимса билан ҳамдам бўлганинг сабабли сенга ҳам маломат тошлари отилади. Унинг мисоли ёндирувчи учқунлари билан кийимингни куйдирадиган ёки унга яқинлашсанг сассиқ ҳид келиб турадиган темирчига ўхшайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Эшитувчига маънони яқинлаштириш учун зарби мисол айтиш жоиз.
  2. Бу ҳадис тоат-ибодат ва солиҳ амал эгалари билан ҳамсуҳбат бўлишга тарғиб қилади ҳамда бузғунчи ва ёмон хулқли кимсалардан йироқ бўлишга ундайди.

Таржималарни кўрсатиш

56 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية