+ -

عن تميم الداري رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«الدِّينُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «لِلهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 55]
المزيــد ...

Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дин – насиҳатдир”,– дедилар. Биз: «Кимга (насиҳат)?» – деб сўрадик. «Аллоҳга, Унинг китобига, пайғамбарига, мусулмонларнинг имом-бошлиқларига ва ҳаммасига (ҳамма мусулмонларга)»,– дедилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 55]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дин Аллоҳ буюргандай комил, нуқсонсиз бажарилиши учун сидқ ва ихлос устига қурилгани ҳақида хабар бермоқдалар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Насиҳат ким учун бўлади?»,— дейилди.
Биринчи: Аллоҳ таолога насиҳат – Холис Унга ибодат қилиш ва Унга ширк келтирмаслик, У Зотнинг Рабб, Илоҳ эканига ҳамда исм-сифатларига иймон келтириш, У Зотни улуғлаш ва У Зотга иймон келтиришга даъват ила бўлади.
Иккинчи: Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримга насиҳат: Уни Аллоҳнинг каломи, китобларнинг охиргиси, бундан аввалги барча шариатларнинг ҳукмини насх қилувчи (ўчирувчи) деб эътиқод қилишдир. Уни улуғлаймиз, тиловат қиламиз, ҳукмларига амал қиламиз, муташобиҳларига таслим бўламиз, уни бузғунчиларнинг бузишидан сақлаймиз, панд-насиҳатидан ибрат оламиз, унга тегишли илмларни тарқатамиз ва унга даъват қиламиз.
Учинчи: Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга насиҳат: У кишини пайғамбарларнинг охиргиси деб эътиқод қилиш, олиб келган нарсаларини тасдиқлаш, буйруқларини бажариш, қайтариқларидан тийилиш, Аллоҳга у киши кўрсатиб бергандай ибодат қилиш, у кишини улуғлаш ва ҳурмат қилиш, у кишининг даъватини ва шариатини тарқатиш ва у кишини туҳматлардан ҳимоя қилиш билан бўлади.
Тўртинчи: Мусулмонларнинг имомларига насиҳат: Ҳақда уларга ёрдам бериш, бирор ишда улар билан тортишмаслик ва Аллоҳга итоат қилишга буюрсалар уларга итоат қилишлик.
Бешинчи: Мусулмонларга насиҳат – Уларга яхшилик қилиш, даъват қилиш, уларга озор бермаслик, яхшиликни раво кўриш, яхшилик ва тақво устида ёрдамлашиш билан бўлади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Барчага насиҳат қилишликка бўлган буйруқ.
  2. Насиҳатнинг диндаги аҳамияти.
  3. Дин эътиқод, сўз ва амалларни ўз ичига олган.
  4. Нафс насиҳат қилинаётган кишига нисбатан хиёнатдан тоза бўлиши ва унга яхшиликни хоҳлаши насиҳатнинг турларидандир.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимлари гўзаллиги. Биринчи нарсани қисқа зикр қилиб кейин уни батафсил ёритиб бердилар.
  6. Аввало муҳим нарсалардан бошлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи Аллоҳга сўнгра китобига сўнгра Расулига сўнгра мусулмонларнинг имомларига ундан кейин барча мусулмонларга дея бирин-кетин зикр қилдилар.