+ -

عَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سِمْعَانَ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ:
سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْبِرِّ وَالْإِثْمِ، فَقَالَ: «الْبِرُّ حُسْنُ الْخُلُقِ، وَالْإِثْمُ مَا حَاكَ فِي صَدْرِكَ، وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلِعَ عَلَيْهِ النَّاسُ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2553]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Наввос ибн Самъан Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ва гуноҳ ҳақида сўрадим. Шунда: «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2553]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўралдилар. Шунда:
«Аллоҳга яхшилик қилиш - У Зотга гўзал тақво қилиш билан, одамларга яхшилик эса, уларнинг озор-балоларига сабр қилиш, ғазабни жиловлай олиш, юзда илиқ табассум ва очиқ қиёфа билан юриш, ширин сўз айтиш, қариндошлик ришталарини мустаҳкам тутиш, итоат қилиш, меҳрибонлик ва саховат кўрсатиш, самимий муомала ва яхши ҳамсуҳбатликка риоя қилиш билан бўлади.
«Гуноҳ» эса — шубҳали нарсалардан нафсда ҳаяжон ва хавсираш пайдо қилиб, қалб бу ишдан хотиржам бўлмаслигидир», — деб жавоб бердилар . Яъни, гуноҳ бўлишидан шубҳа туғилиб, қўрқув ҳисси пайдо бўлиши гуноҳнинг аломатидир. Шу билан бирга, уни одамларга ошкор қилишни ҳам хоҳламайди. Чунки нафс табиатан ўзининг яхшилиги кўринишини хуш кўради. Агар инсон айрим амалларини яхши ва комил инсонлар кўриб қолишидан уялиб, ошкор қилишдан нафрат этса, демак, у ишда яхшилик йўқ, аксинча, гуноҳ амалдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Яхши хулқларга чақириқ. Зеро ҳусни хулқ — яхшиликнинг энг улуғ сифатларидан биридир.
  2. Ҳақ билан ботил масаласи мўмин учун қоронғу бўлиб қолмайди. Аксинча, у қалбидаги нур орқали ҳақни таниб олади, ботилдан эса нафратланиб унга қарши чиқади.
  3. Гуноҳнинг аломатларидан бири — қалбнинг безовта ва оромсиз бўлиши ҳамда одамлар уни кўриб қолишини ёқтирмасликдир.
  4. Синдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бу ҳадис одамлар ҳақ ёки ботиллигини билмайдиган шубҳали ишлар ҳақида. Аммо агар шариат буюрган иш бўлса, унинг яхши экани айтилмаса ҳам у яхшиликдир. Бир нарсадан қайтарган бўлса, демак, у ёмон ва гуноҳ ишдир. Бундай ҳолларда қалбдан фатво сўраш ва ҳотиржамлигига назар солишга ҳожат йўқ.
  5. Ҳадисдаги мурожаат соф фитрат соҳибларига қаратилган. Фитрати тескари бўлиб кетган, яъни, маъруфни маъруф деб билмайдиган, мункарни мункар деб танимайдиган, балки, фақат ҳавои-нафсини эътироф этадиганларга эмас.
  6. Тийбий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳадисдаги яхшилик сўзи турли маъноларда тафсир қилинган. Баъзи жойда у нафс ва қалб ором топадиган нарса деб изоҳланган, бошқа жойда эса иймон деб изоҳланган, яна бошқа жойда банданинг Аллоҳга яқинлашиши деб талқин қилинган. Бу ерда эса ҳусни хулқ деб таърифланган. Ҳусни хулқ эса — озорга чидаш, кам ғазабланиш, юзни очиқ тутиш, гапда ширин сўзли бўлиш каби сифатлар билан изоҳланади. Уларнинг барчаси маънода ўзаро яқиндир».
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Руминча таржима Венгер тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...