1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фиқҳ ва унинг усуллари

Ҳадис Ҳожатга борсангиз, (бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам) қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِذَا أَتَيْتُمُ الغَائِطَ فَلاَ تَسْتَقْبِلُوا القِبْلَةَ، وَلاَ تَسْتَدْبِرُوهَا وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا» قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ القِبْلَةِ فَنَنْحَرِفُ، وَنَسْتَغْفِرُ اللَّهَ تَعَالَى.

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳожатга борсангиз, (бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам) қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар», дедилар. Абу Айюб айтадилар: «Шомга келсак, ҳожатхоналар қибла томонга қаратиб қурилган экан. Шунинг учун биз ундан (қибладан) бурилиб ўтирар ва (чиққандан сўнг) Аллоҳдан мағфират сўрардик».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Бухорий - 394

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешоб ёки қазои ҳожат ўтамоқчи бўлган инсонни қибла томонга қараб ёки унга тескари ўтириб ҳожат ўташдан қайтардилар. Агарда қибласи Мадина аҳлининг қибласидай бўлса шарққа ёки ғарбга қараб бавл қилишга буюрдилар. Сўнгра Абу Айюб разияллоҳу анҳу шомга келганларида унинг ҳожат ўташ учун қурилган ўтирғичлари қибла томонга қараб қурилганини кўрганларини айтдилар. Улар қибла томондан бурилиб ҳожат ўтар эдилар, лекин шунга қарамай (чиққандан сўнг) Аллоҳга истиғфор айтар эдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бунинг ҳикмати Каабаи мушаррафани улуғлаш ва эъзозлашдир.
  2. Ҳожатхонадан чиққач истиғфор айтиш.
  3. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли таълим бериш услублари. Чунки У зот ман қилинган нарсани зикр қилгач жоиз бўлган нарсани ҳам зикр қилдилар.

Таржималарни кўрсатиш

57 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية