عن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«كل مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وكل مُسْكِرٍ حرام، ومن شرِب الخمر في الدنيا فمات وهو يُدْمِنُهَا لَمْ يَتُبْ، لَمْ يَشْرَبْهَا في الآخرة».
[صحيح] - [رواه مسلم وأخرج البخاري الجملة الأخيرة منه] - [صحيح مسلم: 2003]
المزيــد ...
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар.
[Тўғри матн] - - [Саҳиҳи Муслим - 2003]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ақлни йўқотадиган ва маст қиладиган нарса — у ичимлик бўладими, овқат бўладими, ёки ҳидлаб истеъмол қилиниши мумкин бўлган нарсалар бўладими — барчаси хамр (маст қилувчи) эканини баён қилдилар. Ҳар қандай маст қиладиган, ақлни йўқотадиган нарсани Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва ундан қайтарган. Унинг оз ёки кўплигининг фарқи йўқлиги таъкидланган. Кимки ушбу маст қилувчи нарсаларнинг бирортасини ичса, уларни ичишни одат қилиб, тавба қилмай ўша ҳолатда вафот этса, Аллоҳнинг жазосига лойиқ бўлган ҳолатда жаннатда уни ичишдан маҳрум бўлади.