عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«إِذَا شَكَّ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاتِهِ، فَلَمْ يَدْرِ كَمْ صَلَّى ثَلَاثًا أَمْ أَرْبَعًا، فَلْيَطْرَحِ الشَّكَّ، وَلْيَبْنِ عَلَى مَا اسْتَيْقَنَ، ثُمَّ يَسْجُدُ سَجْدَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يُسَلِّمَ، فَإِنْ كَانَ صَلَّى خَمْسًا شَفَعْنَ لَهُ صَلَاتَهُ، وَإِنْ كَانَ صَلَّى إِتْمَامًا لِأَرْبَعٍ كَانَتَا تَرْغِيمًا لِلشَّيْطَانِ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 571]
المزيــد ...
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин. Кейин салом беришдан олдин икки сажда қилсин. Агар беш ракат ўқиб қўйган бўлса, булар унинг намозини жуфтлаб қўяди, тўрт ракат тўлиқ ўқиган бўлса, бу икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаш бўлади».
[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 571]
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки: агар намозхон намозида иккиланиб қолса ва неча ракат ўқиганини — учми ёки тўртми — билмай қолса, шубҳали бўлган зиёда (катта) сонни четга суриб, унга таянмаслиги керак. Чунки уч ракат — аниқ (ишончли) миқдордир. Шундай қилиб, у тўртинчи ракатни ўқийди, сўнгра салом беришдан олдин икки марта саҳв саждасини қилади.
Агар у аслида тўрт ракат ўқиган бўлса (ва шубҳа туфайли яна бир ракат қўшган бўлса), бир ракъат қўшилиши билан намози беш ракатга айланади ва саҳв саждаси ўша бир ракат ўрнига ўтиб, намоз ракатлари сони тоқ эмас, балки жуфт бўлади. Агар у қўшимча ракат билан намозини тўрт ракатга етказган бўлса (яъни аслида уч ракат ўқиган бўлса), у ҳолда зиммасидаги намозни зиёдасиз ва камчиликсиз тўлиқ адо этган бўлади.
Икки саҳв саждаси шайтонни хор қилиш, уни даф этиш ва мақсадига етказа олмай, қувилган ва мағлуб ҳолда қайтариш учундир. Чунки шайтон намозхоннинг намозини чалкаштириб, уни бузишга уринган эди. Одам фарзанди Иблис бўйин товлаган Аллоҳ таолонинг сажда қилиш ҳақидаги буйруғига (намоз охирида) итоат қилиш билан намозини комил қилди. Иблис эса ўз вақтида Одамга сажда қилишдан бош тортиб, Аллоҳга осий бўлган эди.