1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор саҳроликнинг (жундан қилинган) чодирини қолдирмай, албатта унга бу динни киритади. Бу дин азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киради. Шундай азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва шундай хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади

عن تَميم الداري رضي الله عنه، قال: سمعتُ رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«‌لَيَبْلُغَنَّ ‌هَذَا الأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلَا يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلَا وَبَرٍ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يُعِزُّ اللهُ بِهِ الإِسْلَامَ، وَذُلًّا يُذِلُّ اللهُ بِهِ الكُفْرَ» وَكَانَ تَمِيمٌ الدَّارِيُّ يَقُولُ: قَدْ عَرَفْتُ ذَلِكَ فِي أَهْلِ بَيْتِي، لَقَدْ أَصَابَ مَنْ أَسْلَمَ مِنْهُمُ الْخَيْرُ وَالشَّرَفُ وَالْعِزُّ، وَلَقَدْ أَصَابَ مَنْ كَانَ مِنْهُمْ كَافِرًا الذُّلُّ وَالصَّغَارُ وَالْجِزْيَةُ.

Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор саҳроликнинг (жундан қилинган) чодирини қолдирмай, албатта унга бу динни киритади. Бу дин азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киради. Шундай азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва шундай хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». Тамим Ад-Дорий айтар эдилар: «Мен буни ўз оилам мисолида кўрдим. Улардан ким Исломни қабул қилган бўлса, яхшиликка, шарафга ва азизликка эришди. Кимки кофир ҳолида қолган бўлса, хорлик, тубанлик ва жизяга (солиққа) дучор бўлди».

Саҳиҳ Аҳмад ривояти Муснади Аҳмад - 16957

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дин ер юзининг барча бурчакларини қамраб олишини, кеча ва кундуз етиб борадиган ҳар бир жойга бу дин ҳам етиб боришини хабар бердилар. Аллоҳ таоло на шаҳар ва қишлоқлардаги уйларни ва на чўлу саҳролардаги чодирларни қолдирмай, албатта, уларга бу динни киритади. Ким бу динни қабул қилиб, унга иймон келтирса, Ислом азизлиги билан азиз бўлади. Ким уни рад этиб, куфр келтирса, хор ва ҳақир бўлади.
Сўнгра саҳоба Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ўша ҳақиқатни, хусусан ўз аҳли-оиласи мисолида кўрганини айтди. Зеро, улардан ким Исломни қабул қилган бўлса, яхшилик, шараф ва азизликка эришди. Ким куфрда қолган бўлса, хорлик ва пастликка дучор бўлди, бунинг устига (ўз юртида яшагани учун) мусулмонларга молиявий тўлов (жизя) тўлайдиган бўлди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмонларнинг дини ер юзининг барча бурчакларига ёйилиши ҳақидаги хушхабар.
  2. Азизлик Ислом ва мусулмонлар учундир, хорлик эса куфр ва кофирлар учундир.
  3. Бу ҳадисда пайғамбарлик далиллари ва белгилари бордир, зеро ишлар худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек содир бўлди.

Таржималарни кўрсатиш

56 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية