+ -

عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال:
عَلَّمَنَا رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خُطْبَةَ الحَاجَةِ: إِنَّ الحَمْدَ للهِ، نَسْتَعِيْنُهُ وَنَسْتَغْفِرُهُ، وَنَعُوْذُ بِهِ مِنْ شُرُوْرِ أَنْفُسِنَا، مَنْ يَهْدِ اللهُ فَلَا مُضِلَّ لَهُ، وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَا هَادِيَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا الله، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ، {يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ والأرحام إن الله كان عليكم رقيبا} [النساء: 1]، {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ} [آل عمران: 102]، {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا (70) يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا} [الأحزاب:70 - 71].

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وابن ماجه والنسائي وأحمد] - [سنن أبي داود: 2118]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз. Нафсимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ», деб шаҳодат берурман ва «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули», деб шаҳодат берурман». (Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:) «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир» [Нисо: 1] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингиздагина вафот қилинглар» [Оли Имрон: 102] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир» [Аҳзоб: 70-71].

[Тўғри матн] - [Абу Довуд, Тирмизий, Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 2118]

Изоҳ

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга жума, никоҳ хутбаси ва шунга ўхшаш ўринларда айтиладиган ҳожат хутбасини ўргатганларини хабар бердилар. Бу хутба – Аллоҳ ҳамднинг барча турига ҳақли экани, фақатгина ёлғиз ундан ёрдам сўралиши, гуноҳларни сатр қиладиган ва уларни кечириб юборадиган Зот фақат У экани, нафс ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан қутилиш учун фақат унга илтижо қилиниши каби улуғ маъноларни ўз ичига олгандир.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидоят фақат Унинг қўлида эканини, У кимни ҳидоят қилса, адаштирувчи, кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ эканини хабар бердилар.
Сўнгра тавхид шаҳодатини яъни Аллохдан ўзга ҳақ маъбуд йўқлигини ҳамда рисолат шаҳодатини яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари эканини зикр қилдилар.
Сўнгра бу хутбани қуйидаги уч оят билан тугатдилар. У оятлар ўз ичига Аллоҳ таолога тақво, Унинг юзини истаб буюрганларини бажариб қайтарганларидан қайтишни олган, ҳамда ким шу ишларни қилса, амаллари ва сўзлари ислоҳ бўлиши, гунохлари кечирилиши, дунёда бахтли ва Қиёмат кунида жаннатга эришиши ваъда қилинган.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Никоҳ, жума ва бошқа хутбаларни шу хутба билан бошлаш мустаҳаб.
  2. Хутба ҳамд, икки шаҳодат ва баъзи қуръон оятларини ўз ичига олган бўлиши керак.
  3. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалар мухтож бўлган дин илмларини ўргатишлари.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш