عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ:
عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «قَالَ اللَّهُ: كَذَّبَنِي ابْنُ آدَمَ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ ذَلِكَ، وَشَتَمَنِي وَلَمْ يَكُنْ لَهُ ذَلِكَ، فَأَمَّا تَكْذِيبُهُ إِيَّايَ فَقَوْلُهُ: لَنْ يُعِيدَنِي، كَمَا بَدَأَنِي، وَلَيْسَ أَوَّلُ الخَلْقِ بِأَهْوَنَ عَلَيَّ مِنْ إِعَادَتِهِ، وَأَمَّا شَتْمُهُ إِيَّايَ فَقَوْلُهُ: اتَّخَذَ اللَّهُ وَلَدًا وَأَنَا الأَحَدُ الصَّمَدُ، لَمْ أَلِدْ وَلَمْ أُولَدْ، وَلَمْ يَكُنْ لِي كُفْؤًا أَحَدٌ».
[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 4974]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтадики, «Одам фарзанди мени ёлғонга чиқарди, у бундай қилмаслиги керак эди! У мени ҳақорат қилди, у бундай қилмаслиги керак эди! У "Ўлганимдан сўнг мени яратгандай қайта тирилтирмайди" деганидир. Ваҳоланки, илгари инсонни яратганим, кейин уни қайта тирилтиришимдан осонроқ бўлмаган. Унинг мени ҳақорат қилганига келсак, у: «Аллоҳнинг боласи бор»,- дейди. Ваҳоланки, мен яккаю ягона, абадий, туғмаган ва туғулмаган ҳамда тенги йўқ зотдирман!».
[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 4974]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси қудусийда Аллоҳ таоло мушрик ва кофирлар У Зотни ёлғонга чиқариши, айбу нуқсонлар билан сифатлаши ва бу ишга уларнинг ҳақлари йўқ эканини хабар бераётганини баёнладилар.
Аллоҳни ёлғонга чиқаришлари: Ўлганларидан кейин Аллоҳ уларни биринчи бор яратганидек қайта тирилтира олмайди деб даъво қилишларидир. Уларни биринчи бор яратган Зот қайта тирилтира олиши, бу иш унга осонроқ эканини айтиб раддия билдирди. Аллоҳ учун биринчи марта яратиш ҳам, уни қайтадан яратиш ҳам бир хил енгил ва У Зот барча нарсага қодир.
Сўкишларига келсак: У Зотнинг боласи бор деб айтишларидир. У Зот барча ишларида, исму сифатларида, барча камолотнинг турларида ягона, ёлғиз, барча нуқсонлардан пок, ҳеч кимга муҳтож эмас, балки, барча унга муҳтож Сомад Зот. Ҳеч кимга ота ёки бобо эмас, У Зотга тенг ҳеч ким йўқ, улуғ ва пок Зот эканини хабар бериб раддия билдирди.