عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ: كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِيَنَّهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيذَنَّهُ، وَمَا تَرَدَّدْتُ عَنْ شَيْءٍ أَنَا فَاعِلُهُ تَرَدُّدِي عَنْ نَفْسِ المُؤْمِنِ، يَكْرَهُ المَوْتَ وَأَنَا أَكْرَهُ مَسَاءَتَهُ».
[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6502]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бундай дейди»,– дедилар: «Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди (Аллоҳ фарз қилган амаллар Ўзи учун энг маҳбубидир). Бандам (фарзларни бажарганидан кейин) нафллар (қўшимча ибодатлар, солиҳ амаллар) билан менга яқинлашаверар экан, уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан (доимо, ҳар жойда уни қўллаб-қувватлайман). (Шундан кейин) мендан (бирон ҳожатини) сўраса, уни бераман. Мендан (ўзи қўрққан нарсаларга қарши) паноҳ сўраса, уни ҳимоямга оламан. Мен ўлимни ёқтирмайдиган мўминнинг жонини олишга иккиланмаганимдек бирор нарса ҳақида иккиланмайман. Уни дарҳол бажараман ва мен бандамга ёмонликни раво кўрмайман».
[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 6502]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деганини хабар бердилар: «Ким менинг дўстларимдан бирига азият берса ва ғазаблантирса, дарҳақиқат, мен унга душманлик эълон қилдим».
Валий – тақводор мўмин. Банданинг иймони ва тақвосига қараб қанчалик Аллоҳга валий эканлиги белгиланади. Мусулмон банда ўз Раббига У Зот фарз ва вожиб қилган ибодатларни бажариш ва ҳаром қилинган нарсалардан тийилишдан кўра севимлироқ амал билан яқинлашмаган. Мусулмон фарз амаллар билан бирга нафл ибодатларни ҳам бажариб борса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. Агар Аллоҳ уни яхши кўрса, ушбу тўрт аъзосини тўғри йўлга солади:
Қулоғини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан Аллоҳ рози бўладиган нарсанигина эшитади.
Кўзини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан фақат Алло= яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларгагина қарайди.
Қўлини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсаларнигина ушлайди.
Оёқларини тўгри йўлга солиб қўяди-ки, у фақат яхшилик ва Аллоҳ рози бўладиган йўлдангина юради.
Шу билан бирга Аллоҳдан бир нарса сўраса, сўраганини беради ва дуоси мустажоб инсонга айланади. Агар Аллоҳдан паноҳ сўраса, ундан ҳимоя талаб қилиб Унга илтижо қилса, қўрққан нарсасидан Аллоҳ уни сақлайди ва ҳимоя қилади.
Сўнгра Аллоҳ таоло шундай деди: «Мўминга бўлган меҳрим сабабли унинг жонини олишдаги тараддудимдай ҳеч қайси ишда тараддуд қилмадим. Чунки мўмин ўлим аламини ёмон кўради, Аллоҳ эса мўминга алам беришни ёмон кўради».