عَنْ سَعْدٍ رضي الله عنها قَالَ:
جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: عَلِّمْنِي كَلَامًا أَقُولُهُ، قَالَ: «قُلْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيرًا، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ» قَالَ: فَهَؤُلَاءِ لِرَبِّي، فَمَا لِي؟ قَالَ: «قُلْ: اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2696]
المزيــد ...
Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Айтиб юришим учун менга бир калима ўргатинг», – деди. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиро, валҳамдулиллаҳи касиро, субҳаналлоҳи роббилъаламин, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъазизилҳаким», деб айт», дедилар. «Булар барчаси Раббимга, менгачи», –деди. Шунда «Аллоҳ мени кечир, раҳм айла, ҳидоятга айла ва менга ризқ бер», – дегин», дедилар».
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2696]
Саҳрода яшовчи бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан зикр ўргатишларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» тавҳид шаҳодати билан бошладилар, маъноси эса, «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ», деганидир. «Аллоҳу акбару кабийро», яъни Аллоҳ барча нарсадан улуғ ва буюк. «валҳамдулиллаҳи касиро», яъни Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматлари, сифатлари ва ишлари учун кўпдан кўп ҳамд айтаман. «Субҳаналлоҳи роббил ъаламин», яъни нуқсондан пок ва муқаддас бўлди. «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллааҳ», яъни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга фақатгина Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами билан бўлади. Шунда бояги киши: «Бу дуолар Раббимни улуғлаш ва зикр қилиш учундир. Ўзимга нима деб дуо қилай», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар: «Эй Аллоҳ, гунохларимни ўчириш ва яшириш билан мени мағфират қил. . Дин ва дунё манфаатларини менга менга ато этиш билан «мени раҳм айла». . Сиротулмустақимга ва энг яхши аҳволларга «мени ҳидоят қил». . Ҳалол бойлик, сиҳҳат саломатлик, яхшилик ва офият билан «ризқлантир. .