عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«أَرَأَيْتُمْ لَوْ أَنَّ نَهَرًا بِبَابِ أَحَدِكُمْ يَغْتَسِلُ فِيهِ كُلَّ يَوْمٍ خَمْسًا، مَا تَقُولُ ذَلِكَ يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ؟» قَالُوا: لَا يُبْقِي مِنْ دَرَنِهِ شَيْئًا، قَالَ: «فَذَلِكَ مِثْلُ الصَّلَوَاتِ الخَمْسِ، يَمْحُو اللَّهُ بِهِ الخَطَايَا».
المزيد
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганлар:
«Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида дарё бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар. (Саҳобалар:) «Бирорта ҳам кирлик қолдирмайди» деб жавоб беришди. «Беш вақт намознинг мисоли шудир, Аллоҳ улар билан барча хатоларни ўчириб юборади» дедилар.