عَنْ عَمَّارِ بنِ ياسِرٍ رضي الله عنه قال:
بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي حَاجَةٍ، فَأَجْنَبْتُ فَلَمْ أَجِدِ الْمَاءَ، فَتَمَرَّغْتُ فِي الصَّعِيدِ كَمَا تَمَرَّغُ الدَّابَّةُ ثُمَّ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لَهُ فَقَالَ: «إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيكَ أَنْ تَقُولَ بِيَدَيْكَ هَكَذَا» ثُمَّ ضَرَبَ بِيَدَيْهِ الْأَرْضَ ضَرْبَةً وَاحِدَةً، ثُمَّ مَسَحَ الشِّمَالَ عَلَى الْيَمِينِ، وَظَاهِرَ كَفَّيْهِ وَوَجْهَهُ.
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 368]
المزيــد ...
Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени иш билан бир ерга юбордилар. Мен жунуб бўлиб қолдим. Сув топа олмагач, ҳайвон тупроққа ағанаганидек, тупроққа ағанадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, ушбу ишим ҳақида хабар бердим. У зот: «Қўлларинг билан мана бундай қилсанг кифоя қиларди», дея қўллари билан ерга бир марта урдилар, сўнг чап қўлларини ўнг қўлларига, кафтларининг устига ва юзларига суртдилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 368]
Сафарларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аммор ибн Ёсирни юмуш билан бир ерга жўнатдилар. Ўшанда у жимоъ қилгани ёки шаҳват билан маний тушгани учун жунуб бўлиб қолди ва ювинишга сув топа олмади. У кичик бетаҳоратликдан таяммум қилиш мумкинлигини билар, аммо, жанобатдан покланиш учун таяммум қилиш жоизлигини билмас эди. Шу боис ижтиҳод қилди ва сувга қиёслаб, кичик бетаҳоратликдан покланиш учун таяммум қилинганда баъзи таҳорат аъзоларига тупроқ суртилгани каби, жанобатдан покланиш учун ҳам бутун баданни тупроққа белаш керак деб ўйлади ва ерга ағанаб, бутун баданини тупроққа белаб, сўнг намоз ўқиди. Бироқ ўз ижтиҳодига биноан қилган бу амалидан кўнгли хижил бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузур-ларига келгач бу ҳақда У зотга хабар беради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бавл каби кичик таҳоратсизликдан ҳам жунуб каби катта таҳоратсизликдан ҳам покланишни баёнлаб: «бутун баданингни тупроққа белашинг ўрнига икки қўлингни бир марта ерга уриб, сўнг чап қўлинг билан ўнг қўлинг устига ва икки кафтинг ҳамда юзингга суртишинг кифоя қиларди», деган мазмунда кўрсатма берадилар.