+ -

عَنْ ‌عَائِشَةَ رضي الله عنها:
أَنَّ رَجُلًا قَعَدَ بَيْنَ يَدَيِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي مَمْلُوكِينَ يَكْذِبُونَنِي وَيَخُونُونَنِي وَيَعْصُونَنِي، وَأَشْتُمُهُمْ وَأَضْرِبُهُمْ، فَكَيْفَ أَنَا مِنْهُمْ؟ قَالَ: «يُحْسَبُ مَا خَانُوكَ وَعَصَوْكَ وَكَذَّبُوكَ وَعِقَابُكَ إِيَّاهُمْ، فَإِنْ كَانَ عِقَابُكَ إِيَّاهُمْ بِقَدْرِ ذُنُوبِهِمْ كَانَ كَفَافًا، لَا لَكَ وَلَا عَلَيْكَ، وَإِنْ كَانَ عِقَابُكَ إِيَّاهُمْ دُونَ ذُنُوبِهِمْ كَانَ فَضْلًا لَكَ، وَإِنْ كَانَ عِقَابُكَ إِيَّاهُمْ فَوْقَ ذُنُوبِهِمُ اقْتُصَّ لَهُمْ مِنْكَ الْفَضْلُ»، قَالَ: فَتَنَحَّى الرَّجُلُ فَجَعَلَ يَبْكِي وَيَهْتِفُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَمَا تَقْرَأُ كِتَابَ اللهِ: {وَنَضَعُ الْمَوَازِينَ الْقِسْطَ لِيَوْمِ الْقِيَامَةِ فَلا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا}، الْآيَةَ»، فَقَالَ الرَّجُلُ: وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَجِدُ لِي وَلهُمْ شَيْئًا خَيْرًا مِنْ مُفَارَقَتِهِمْ، أُشْهِدُكَ أَنَّهُمْ أَحْرَارٌ كُلُّهُمْ.

[ضعيف] - [رواه الترمذي] - [سنن الترمذي: 3165]
المزيــد ...

Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади:
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салалмнинг олдида ўтирар экан: Ё Расулуллоҳ, менинг менга ёлғон гапирадиган, хиёнат қиладиган ва итоат қилмайдиган қулларим бор. Мен уларни ураман, сўкаман. Бундай ҳолатда менинг ҳолим нима бўлади?,- деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Уларнинг сенга қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва ёлғонлари сенинг уларга берган жазойинг билан ўлчанади. Бирган жазойинг уларнинг қилмишларига яраша бўлган бўлса, иш тамом: сенга фойда ҳам, зарар ҳам йўқ. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра озроқ бўлса, бу, сенга лутфдир. Агар берган жазойинг уларнинг қилмишларидан кўра каттароқ бўлган бўлса, ортиқчаси учун сендан қасос олинади"- дея жавоб бердилар. Буни эшитган одам бир оз узоқлашиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Аллоҳнинг ушбу: "Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қурамиз. Шундай экан, ҳеч кимга зулм қилинмас!" оятини ўқимаганмисан?", - дедилар. Ҳалиги одам: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири озоддирлар",-деди.

[Заиф] - [Тирмизий ривояти] - [Сунани Тирмизий - 3165]

Изоҳ

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб, қулларининг қилмишларидан нолиди. Улар бу одамга ёлғон хабар беришар, омонатларига - хиёнат, муомалада - фирибгарлик, буйруқларига итоатсизлик қилишар эди. У ҳам уларга таъзир бериб, урар, сўкарди. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, Қиёмат куни қандай аҳволга тушиши ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Уларнинг қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва гапирган ёлғон гаплари ҳам, сенинг уларга берган таъзиринг ҳам тортилади. Агар уларнинг тортилган қилмишлари билан сен берган таъзир тенг келса, сенга бирон зарар йўқ. Агар берган таъзиринг уларнинг қилмишидан кўра озроқ бўлса, бу савобингга савоб ва лутфдир. Агар берган таъзиринг уларнинг қилмишларидан ортиқроқ бўлса, сенга жазо берилади. Ортиқча таъзиринг мислидаги савобинг олиниб, уларга берилади". Буни эшитган одам бир оз узоқлашиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Унинг йиғисини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сен Аллоҳнинг: "Қиёмат куни учун адолат тарозиларини қурамиз. Шундай экан, ҳеч кимга зулм қилинмас! Хардал уруғича амал бўлса, албатта, уни олиб келамиз. Ҳисоб қилишда ўзимиз етарлимиз!" оятини ўқимаганмисан? (Анбиё: 47). Яъни, Қиёмат кунида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Тарозилар одамлар ўртасида бўлиб ўтган муомалаларни адолат билан ўлчайди, дедилар. Ҳалиги одам Қиёматдаги сарҳисоб ва азоб қўрқусидан: "Ё Расулллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам улардан Аллоҳ учун ажралишдан бошқа эзгуликни кўрмаяпман ва Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, уларнинг ҳар бири ҳур-эркиндир",- деди.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Уйғурча Бенгалча Туркча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Хауса тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Бирма тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Кинарванда тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Каннада тили اليونانية Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ўз қулларини Аллоҳнинг азобидан қўрқиб озод қилишда саҳобанинг содиқ экани.
  2. Қилмиш ва таъзир бир бирига тенг ёки таъзир озроқ бўлса зарари йўқлиги, таъзирнинг ортиб кетиши эса ҳаром бўлиб, золимдан қасос олинишлиги.
  3. Хизматкор ва ожиз одамларга чиройли муомала қилишга рағбатлантириш.
Яна...